Одатга кўра, бугун Халқ қабулхонасида ҳоким фуқароларнинг муаммоларини тинглади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Шуҳрат Негматов Халқ қабулхонасида фуқароларнинг мурожаат ҳамда таклифларини тинглади. Қабулда, юзга яқин фуқаролар турли масалалар бўйича мурожаат қилишди. 

Моддий ёрдам олиш истагида келганларга бугунги қонун талаблари тушунтирилган бўлса, уй олиш истагидагиларга рўйҳат асосида уй олиш талаблари айтилди. 

Шунингдек, даволаниш мақсадида бўлган фуқароларга бепул даволаниши учун йўлланма ва дори воситалари берилиши,  электр таянч устунларини янгисига алмаштириш, йўл таъмирлаш каби кўплаб масаллар муҳокама этилиб соҳа масъулларига топшириқлар берилди.

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM