Иштихонда "хотин-қизлар фаол"лари учун ўқув жараёнларининг 3 босқичи бошланди
Юртимизда, қолаверса туманимиздаги барча маҳаллаларида янгидан "хотин-қизлар фаоли" лавозимларини янгидан ташкил этилмоқда.
Бугун Иштихон тумани 21-сонли Мусиқа ва санъат мактабида, маҳаллаларга сараланган хотин-қизларнинг билим ҳамда кўникмаларини ошириш мақсадида, семинар тренинг ташкил этилди.
Ушбу семинарда туман ҳокими Шуҳрат Негматов ҳамд сектор раҳбарлари ва СамДУнинг малакали ўқитувчиларидан Ситора Умматова бошчилигидаги ўқув жараёнлари бошланди.
25-26 апрель кунларига мўлжалланган ушбу ўқув жараёнларининг 3-босқичида, тумандаги кўплаб соҳа вакиллари ўзларининг йўналишлари яъни хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, аёллар дафтари билан ишлаш, ишсизларни иш биланд банд қилиш, уй-жойга муҳтожларга уй бериш, улар учун маданий маърифий тадбирларни ташкил этиш каби кўплаб мавзуларда ўқув жараёнлари олиб борилади.
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати