Иштихон туманида виночилик туризми(энотуризм)ни ривожлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туманида виночилик туризми(энотуризм)ни ривожлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда

Юртимизда барча соҳалар каби узумчиликни ривожлантиршга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иштихон туманида узумчилик билан шуғулланувчи соҳа  вакилларининг билим, малакаларини янада ошириш ҳамда илғор тажрибалар билан таништириш мақсадида,  25-28 апрел кунлари Республика "Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги" таркибидаги "Узумчилик ўқув маркази" ходимлари томонидан бепул ўқув курслари ташкил этилиб, ушбу ўқув курсларида иштихонлик кўплаб узумчилдик билан шуғулланувчи тармоқ ходимлари ўз тажрибаларини оширишди.

Курсларда ўқув маркази раҳбари Анвар Худойберидиев, Тошкент давлат Аграр университети Самарқанд филиали доценти, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Ҳайитмурод Тилавов ҳамда ушбу университетнинг кўплаб тажрибали ўқитувчилари ўзларининг билим ҳамда тажрибалрини ўргатишди.

Ўқув курсларида Иштихон туманига яқин бўлган қўшни Оқдарё, Пайариқ, Қўшработ туманларининг узумчилик билан шуғулланувчи мутахасисслари ҳам иштирок этишиб, ўзаро тажриба алмашдилар.

Шунингдек, сўнги ўқув дарси Иштихон туманидаги "Sunny fruit agro plus" МЧЖ корхонасига қарашли томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган 107,5 гектарлик узумзорда ташкил этилиб, у ерда экилган энг сара навли, кўп ва сифатли ҳосил берувчи, экспортбоп узум навлари билан танишди.

Сўнгра, ўқув жараёнларида фаол иштирок этган соҳа вакилларига сертифат ҳамда узумчиликни ривожлантириш бўйича тайёрланган ўқув қўлланмалар берилди.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, ўтган йилдан бошлаб ушбу корхонада табиий усулда етиштирилган бодом, шафтоли, узум ва майиз маҳсулотлари экспорт қилиб келмоқда. Корхона ходимлари ушбу маҳсулотларнинг турларини янада кўпайтириш борасида ўз устиларида иш олиб бормоқда.

Бугунги кунда жорий этилаётган томчилатиб суғориш технологиялари ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда.    Иштихон туманида 1436 гектар узумзорларда ушбу технолигия жорий этилиб, шундан 134 гектар 2022 йилга тўғри келади.    

Келгусида, Иштихон туманида узумчиликни янада ривожлантириш, узум етиштириш, уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича кластер тизимини йўлга қўйиш орқали, республикага қолаверса хориж мамлакатларига сифатли маҳсулотларни экспорт қилиш, ушбу соҳанинг салоҳиятини кучайтириш, инвестицион жозибадорлигини ошириш, шунингдек, виночилик туризми(энотуризм)ни янада ривожлантириш мақсад этиб белгиланган.

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM