Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш асосий вазифамиздир

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа режасига биноан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида журналист ва блогерлар туман ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари Шерзод Ибрагимов иштирок этди.

Матбуот анжумани туман марказида аҳолининг кундалик эҳтиёжлари юқори бўлган маиший ва каммунал хизматларни ривожлантириш бўйича пуллик сантехника электрика уй жиҳозларини таъмирлаш, кейтринг каби хизматларни кўрсатиш пунктларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида бўлиб ўтди.

2022 йил 27 январда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарори қабул қилинди. Юқоридаги топшириқларга асосан хизмат кўрсатиш соҳасида кўрсатгични 2022-йил якуни билан 150 фоизга ёки 1 039,9 млрд. сўмга етказиб, аҳоли жон бошига ўртача 3 954,7 минг.сўмдан тўғри келиши режалаштирилган.

Жумладан:

- Зарурий хизмат шахобчаларини ташкил етишда яни аҳолининг кундалик эҳтиёжлари юқори бўлган маиший ва камунал хизматларни ривожлантириш бўйича пуллик сантехника электрика уй жиҳозларини таъмирлаш қўшимча 280 та хизмат кўрсатиш шахобчалари ҳисобига 772 та янги иш ўрни яратилиб, 6,8 млрд.сўмлик хизматлар кўрсатилади;

- “Aгро-хизматлар” йўналишида 28 та лойиҳалар ҳисобига 148 та янги иш ўрни яратилиб, 11,3 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилади.

- кўнгил очар кўчалар, туну-кун ишлайдиган савдо хизматларидан 6 та манбаларни аниқлаш ҳисобига 15 та янги иш ўрни яратилиб, 2, 0 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилади.

- камерал ва профилактик назорат ҳисобига қўшимча 1 201 та манбаларни аниқлаш ҳисобига 10 160 та янги иш ўринлари яратилиб, 78,1 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилади.

- янги хизмат турларини жорий етиш ҳисобига қўшимча 7 та манбаларни аниқлаш ва 18 та янги иш ўрни яратилиб, 5,7 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилади.

Хизматлар соҳасида 3 ойлик иқтисодий кўрсаткичларни бажарилиши тўғрисида хизматлар ҳажми 198,8 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 127,2 фоизга прогноз қилинган.

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 641,7 минг сўмни ташкил этади.

Хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида “К-савдо” тизими орқали 124 та ер майдонларини сотувга чиқариш белгиланган бўлиб, мазкур ер майдонларининг 78 тасида ғолиблар аниқланган.  Туманда аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажмини ошириш бўйича йўл харита ва тузилган ишчи гуруҳлари ўрганиш натижалари, янги ташкил этилаётган хизмат кўрсатиш корхоналари ҳисобига 2022 йил 1-чорак якуни билан кўрсатилган хизматлар ҳажми 170,1 млрд. сўмни ташкил этди, белгиланган режа ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,9 фоизга бажарилди.

2020 йил бутун дунё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон учун ҳам машаққиятли йил бўлди. Коронавирус пандемияси кириб келиши мамлакатимизда айрим турдаги соҳаларининг ривожланишига ҳам туртки бўлди. Хусусан, карантин сабабли кўплаб турдаги тадбиркорлик субъектлари етказиб бериш хизматларини йўлга қўя бошлади.

Карантин даврида умумий овқатланиш муассасаларининг маҳсулот етказиб бериш хизматига талаби бир неча баробарга ошиб кетди. Ўз навбатида ўтган давр мобайнида мазкур турдаги хизматлар мамлакатимизда етарли даражада ривожланмаганлигини намоён қилди.

Фақатгина Тошкент шаҳри ва айрим вилоятлар марказларидагина йўлга қўйилган етказиб бериш хизматлари энди барча туманлар ҳатто қишлоқларгача кириб бора бошлади.

2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгилаш мазкур солиқ имтиёзи қўлланилади.

Анжуманда Ш.Ибрагимов туманда олиб борилаётган ишлар ҳақида журналист ва блогерлардан тушган саволларга ҳам батафсил жавоб берди.

Олим ҚЎЧҚОРОВ.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM