ИШТИХОНДА "АГРОМАРКАЗ" ОЧИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда ҳам замонавий, ҳам илмий методларни қўллаш даврнинг биринчи талабидир. 

Дунёда озиқ- овқатга бўлган талаб, юзага чиқаётган муаммоларнинг катта фонга чиқиб, бутун дунёнинг нигоҳлари қадалганини олайлик. Бундай ўзгарувчанлик энди йилдан йилга ошса- ошадики, камаймайди... 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида”ги фармони (ПФ–6159-сон, 03.02.2021 й.) қабул қилинган эди.

Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ташкил этилган бўлиб, унда қуйидагилар ташкил этилиши режалаштирилганди:

 

● 2021–2022 йилларда Миллий марказнинг Республика агрохизматлар маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрохизматлар марказлари;

 

● 2022 йилдан бошлаб босқичма-босқич қишлоқ туманларида Миллий марказнинг туман агрохизматлар марказлари.

 

 

 

 Иштихон туманида ҳам “Агромарказ” ўз фаолиятини бошлаганини аввалроқ хабар берган эдик. 

Бугун унинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Аброр Раббимов ва туман Фермерлар кенгаши раиси Жавлон Умаров иштирокида марказнинг фаолиятига оид қизиқарли суҳбатлар ҳам уюштирилди. Тадбиркор, шу марказнинг раҳбари Х.Исломов, АгроБанкнинг вилоят бошқармасидан Д.Боймирзаев, туман АгроБанк ходими Ш. Астановлар агромарказнинг хизматлари нималардан иборатлиги, қандай хизмат турларини таклиф қилиши, келажакда яна қандай қўшимча хизматлар жорий этишлари мумкинлигидан йиғилганларга гапириб бердилар. Ушбу марказда иш бошлаган илмий маслаҳатчи, агроном Т.Қўшвақтов туманимиз аҳоли томарқаларига, фермер хўжаликларига, кластерларга қилинаётган хизматлари анча жонланиб қолганидан гапириб берди. 

Илмий техника қуроллари билан жиҳозланган агромарказ хизмати Иштихон туманида ягона бўлиб, деҳқонларимизга, фермер хўжаликларига катта ёрдамчи бўлишларига ишонч билдирмоқдалар. Демак, ҳар қандай қишлоқ хўжалиги соҳаси билан шуғулланган жисмоний ва юридик шахслар марказнинг таклиф қилаётган барча хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Марказда кўрсатиладиган хизматлар: 

Агролаб (Агро лабаротория)

Мева-сабзавот сотиб олиш, саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш 

Инкубатор

Иссиқхона қуриш

Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш

Агромаркет дўкони

Автоматлаштирилган банк хизматлари

Ўқув маркази

Манзарали дарахт ва ландшафт хизмати

Музлатгич

Ҳайвонлар учун ем етказиш хизмати

Мини техникалар дўкони ва сотиш

Уруғлар етказиб бериш

Қишлоқ хўжалик суғурта хизматлари

Ветеринар хизмати

Агроном хизмати

Электрон қўлланмалар

Онлайин маслаҳатлар

Мобил хизмат

Кўчат етиштириш ва етказиб бериш хизматлари

 

Агромарказнинг ишлаш схемаси: Агробанк ва Агромарказ. 

Агробанк: 

Томарқаларга; Уруғлар етказиб беради, ихчам иссиқхона қуриб ишга туширади, сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кўмаклашади, агроном ва ветеринар маслаҳатларини беради, ҳар-хил кўчатлар етказиб беради, тайёр маҳсулотларни етиштириш ва сотишга кўмаклашади, томорқада техника хизматини кўрсатади.

Фермерларга; Ўсимликлар ҳимояси воситалари ва минерал ўғитлар етказиб беради, сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кўмаклашади, мини техникалар етказиб беради, ҳайвонлар учун озуқа ем етказиш хизматини ташкил этади, кўчма лаборатория хизматини кўрсатади, ветеринария хизматини кўрсатади, қишлоқ хўжалик суғурта хизматларини кўрсатади, агроном ва ветеринар маслаҳатларини беради.

Ўқув маркази; Фермерлар, томорқа ер эгалари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилади, мева сабзавотчилик кластерлар йўналишларидан келиб чиқиб, билим ва кўникмалари оширилади, аҳоли томарқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ўқув семинарлар ташкил қилади.

 

Иштихон тумани Фермерлар кенгаши матбуот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM