ИШТИХОНДА ВИЛОЯТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
Кеча, 4 июнь санасида Иштихон тумани Қирқйигит маҳалласи ҳудудида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг оммавий сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулда Соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д. Жуманиёзов мурожаатларни қабул қилди, унда 25 нафар вилоятдан ташриф буюрган тажрибали соҳа мутахассислари ташриф буюриб, туманнинг 3000 дан ортиқ аҳолиси бепул тиббий кўрикдан ўтказди.
Сайёр қабул давомида туманда яшовчи узоқ йиллардан буён турли касалликлар билан оғриётган 65 нафар беморларда юқори технологик мураккаб операция ҳам ўтеазилиши белгиланди. Шунингдек, шунга ўхшаш кўплаб масалаларда иштихонлик беморларга амалий ёрдамлар, бепул дори-дармон воситалари берилди.