МАҲАЛЛА ЯНГИ БИНОСИ !!!
Бугун Иштихон тумани “Қорақўйли” маҳалла биноси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.
Ташаббусли бюджет лойиҳаси орқали “Қорақўйли” маҳалла фуқаролари ушбу лойиҳада иштирок этиб маҳалла биносини янгидан қуриш бўйича ғолиб деб топилди ҳамда 1,1 млрд. сўм маблағ эвазига замонавий маҳалла биноси қурилди.
Янги маҳалла биносининг очилиш маросимига вилоят прокурори Муродқосим Эшназаров ва Иштихон тумани ҳокими Фазлиддин Рузиев ҳамда бир қатор маҳалла нуронийлари иштирок этишди.
___
ISHTIXON TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI