6-илова

Туман ҳокимининг

2018 йил «___» сентябрдаги

_________-Қ сонли қарорига

6-илова

 

 

Туман ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари мажмуаси тўғрисида
Низом

  1. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ туман ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари мажмуаининг азифалари, функциялари, ҳуқуқлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимининг қарор ва фармойишларига, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Мажмуа қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари юзасидан ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижросини мунтазам равишда текширади.

4. Мажмуа ўз фаолиятини ҳоким ва тегишли ўринбосарнинг раҳбарлигида амалга оширади.

5. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги ва туман хокимлиги бошқарув аппарати, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Мажмуанинг вазифалари ва функциялари

6.Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:

қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари мажмуаси ишини мувофиқлаштиради, унга раҳбарлик қилади, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва уларни жойларда назоратини, туман қишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ишини ташкил этади ва раҳбарлик қилади;

ҳукумат қарорлари билан белгиланган йўналишлар асосида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштириб боради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, вилоят ва туман ҳокимининг мазкур соҳага оид қарор, фармойиш, кўрсатма ва топшириқлари бажарилишининг назорати ва ижросини таъминлайди;

қишлоқ хўжалигида муҳим материал ва табиий ресурслар - экин майдонлари, суғориш суви ва ичимлик суви, ёқилғи-энергетика, минерал хом ашё ва бошқа ресурслардан тежамли, самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ишларини мувофиқлаштирилиб борилишида ҳоким ўринбосарига кўмак бериб боради;

қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари, муаммолари ва камчиликлари бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилади, ҳоким ва унинг ўринбосарига ахборот бериб боради;

туман ҳокими йиғилишлари, ҳоким соати ва бошқа йиғилишларга долзарб вазифалар, муаммолар бўйича масалалар киритади ва уни ижросини таъминлайди. Деҳқончилик, чорвачилик, қишлоқ хўжалик техникалари, сув хўжалиги, кимёлаштириш, уруғчилик, наслчилик, паррандачилик, баликчилик, илмий ишлаб чиқариш, ер ресурслари, ўрмон хўжалиги ва бошқа соҳаларни ривожлантириш истиқболларини ушбу соҳа раҳбарлари билан биргаликда белгилайди;

мажмуа ходимлари фаолиятига раҳбарлик қилади, ҳокимлик ҳужжатларини сифатли ва ўз муддатларида тайёрланишини таъминлайди;

қишлоқ хўжалик соҳасида кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқувини ташкил қилиш, малакасини ошириш, уларни мукофотлаш масалалари бўйича таклифлар киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хат, ариза ва шикоятлари ҳамда таклифлари билан ишлайди ва бажарилишини таъминлайди;

ҳокимликнинг бошқа ташкилий ишларида амалий ёрдам кўрсатади, котибият ходимлари учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлашга кўмаклашади;

халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади;

мажмуа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳудудий бошқарув органлари, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни тайёрлаш учун ҳудудий бошқарув органлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларини ҳудудий бошқарув органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда мажмуага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

ҳудудий бошқарув органлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, тегишли ўринбосар топшириқларининг бажарилиши юзасидан ишларни белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Мажмуа:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси палаталари, Президент Девони ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимлигининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

ҳудудий бошқарув органлари томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий таҳлил қилиниши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимининг қарор, фармойиш ва топшириқлари, шунингдек ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг ҳудудий бошқарув органлари томонидан бажарилиши ҳолатинингўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

Мажмуа  ходимлари ўз вазифалари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

IV. Мажмуанинг тузилмаси

9. Мажмуа тузилмасига 1-тоифали мутахассис киради.

Мажмуанинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланган.

10. 1-тоифали мутахассис ўз фаолиятида ҳокимнинг тегишли ўринбосарига бўйсунади.

11. Мутахассис ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича ҳоким фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

12. Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари мажмуаси тўғрисидаги Низом ва мажмуанинг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.

V. Мажмуа фаолиятини ташкил этиш

13. Мажмуа ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимининг қарор, фармойиш ва топшириқларига, ҳоким ва унинг тегишли ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек мутахассисларнинг иш режалари асосида ташкил этилади.

14. Мажмуа:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳоким ўринбосари ишларини ташкил қилади;

фермер хўжаликларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, қишлоқ хўжалиги соҳасида, жамиятда ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишда уларнинг ролини ошириш ишларининг ҳолатини мунтазам ўрганади ва баҳолайди;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришни, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлайди;

деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўради, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштиради;

қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этади, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўради;

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этади;

ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш чораларини кўради;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ишларини ташкил қилади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;

ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда мажмуа юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;

тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

соҳага оид ҳоким ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссиялар мажлислари материаллари тайёрланишини ва уларда қабул қилинган қарорлар расмийлаштирилишини таъминлайди.

Мажмуа қонун ҳужжатларига ва ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

15. Мажмуа мутахассиси:

таркибий бўлинмага бевосита раҳбарлик қилади, мажмуага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

вазифалар тақсимотини, шунингдек мажмуанинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади.

ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ўтказиладиган йиғилишларда ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек мажмуанинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

16. Мажмуа 1-тоифали мутахассислари ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган функционал вазифаларига мувофиқ амалга оширади.

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги

масалалари бўйича ўринбосари

____________ Б.Байитов

 

 

ТУман ҳокимлиги Ташкилий-назорат
гуруҳи етакчи
мутахассиси

____________ Х.Убайдуллаев

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM