7-илова

Туман ҳокимининг

2018 йил «___»сентябрдаги

_________-сонли қарорига

7-илова

 

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш
ва маънавий-маърифий ишлар мажмуаси тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича мажмуасиининг (кейинги ўринда Мажмуа деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Мажмуа туман ҳокимлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, халқ депутатлари туман Кенгашининг, ҳоким ва ўринбосарининг ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

3. Мажмуа ўз фаолиятини туман ҳоким ва тегишли ўринбосарнинг раҳбарлигида амалга оширади.

4. . Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги ва туман хокимлиги бошқарув аппарати, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Мажмуаси вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар Мажмуанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан
чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 11 синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини,
ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли
чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятни қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишга кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш;

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар соғлиғи муҳофазасини таъминлаш, қишлоқ врачлик пунктларининг, диагностика, перинатал ва скрининг-марказларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

аҳолига ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш ва ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч-осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш;

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни хушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шавқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Президент ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Мажмуаси таркибига кирувчи тегишли бошқарма, ташкилот ва муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сон қарорлари талаблари асосида ишлар ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

6. Мажмуаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, туман ҳокими, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарига туман ҳокимлигида кўриб чиқиш учун маълумотномалар, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

ҳудуддаги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат ва туман ҳокмининг ҳужжатлари ижросини ўрганади, туман ҳокимлиги раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва туман ҳокими қарор ва фармойишлари, шунингдек туман ҳокими ва ва унинг ўринбосарлари топшириқлари ижросини назорат қилади;

туман ҳокимлигига киритилган туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини, уларни ишлаб чиқишни ҳамда келишишни амалга оширади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;

туман ҳокими, унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ мутасаддилик қилинадиган ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар, туман ҳокимликлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

туман ҳокими, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар соҳаси бўйича ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли комиссиялар, ишчи гуруҳлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат ва туман ҳокими ҳужжатларининг амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди ва натижаларини шаҳар, туман ҳокимликлари, шунингдек соҳалар бўйича умумлаштиради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун тегишли ҳудудий бошқарув органларига, шаҳар, туман ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни амалга оширади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

туман ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳудудий бошқарув органларидан, корхона ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар, туман ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган бошқармалар, муассасалар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, мажмуаси тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, туман ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун ҳудудий бошқарув органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, илмий муассасаларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

мажмуанинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек туман ҳокимининг қарор, фармойиш ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар туман ҳокимининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, мажмуа белгилаган муддатларда бажариш.

8. Мажмуа:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

туман ҳокимига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши;

тегишлилиги бўйича, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат вавилоят ҳокимлиги ва мутассадди бошқармалар ҳамда туман ҳокимининг қарор, фармойиш ва бошқа ҳужжатларининг мутасаддилик қилинадиган ҳудудий бошқарув органлари томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги
Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.

IV. Мажмуанинг тузилмаси

9. Мажмуанинг тузилмасига мажмуа мудири, 1 нафардан бош мутахассис киради.

10. Мажмуа ишларига мудир раҳбарлик қилади.

11Мажмуа мудири, бош мутахассис белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

V. Мажмуа фаолиятини ташкил этиш

12. Мажмуа ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари, ҳоким ва унинг тегишли ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек бош мутахассиси иш режалари ҳамда ушбу Низом асосида ташкил этилади.

Мажмуанинг иш режалари туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар соҳаси бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Мажмуанинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат ва туман ҳокими ҳужжатлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган ҳудудий бошқарув органларида, шаҳар, туман ҳокимликларида туман ҳокимлигининг иш режасига мувофиқ, комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек туман ҳокими ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ туман ҳокимлиги, комплекс, мажмуаси мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва тегишли маълумотлар банкини юритиш орқали ташкил этилади.

13. Мажмуа мудири:

Мажмуа бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда мажмуага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ишларини ташкил қилади;

мажмуанинг иш юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича туман ҳокимлигига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тегишли тармоқлар, соҳалар ва ҳудудларда иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

мажмуанинг тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия қилинаётган номзодлар бўйича таклифларни, мутахассисларнинг касбий даражасини ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш чораларини пухта ишлаб чиқади ва Комплекс раҳбари билан келишган ҳолда туман ҳокимига кўриб чиқиши учун киритади;

мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек мажмуанинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун комплекс раҳбарига киритади, мажмуасининг мутахассислари иш режаларини тасдиқлайди;

туман ҳокимлигининг мажлисларида, туман ҳокими, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, комиссиялар ва ишчи гуруҳлар мажлисларида Мажмуасининг иш юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

туман ҳокимлиги аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

14. Мажмуа мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бош мутахассис бажаради.

15. Мажмуасининг бош мутахассиси:

ўзига биркитилган масалалар бўйича Мажмуасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

ўзига биркитилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

материаллар тўғрисида мажмуаси мудирига, шунингдек туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек мажмуаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни мажмуаси мудирига тақдим этади;

туман ҳокимлигининг мажлисларида, туман ҳокими, унинг тегишли ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, комиссиялар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

ҳудудий бошқарув органлари,  туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан туман ҳокими ва унинг ткгишли ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича, шунингдек туман ҳокими қарорлари ва фармойишларининг лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида муҳокамалар ташкил қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

16. Мажмуанинг етакчи мутахассиси:

таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш учун шахсан жавоб беради;

ҳудудий бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек туман ҳокимлигининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарурий келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида туман ҳокими ҳамда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарларига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, тегишли соҳалар ёки ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар, туман ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат ва туман ҳокимининг ҳужжатлари, туман ҳокими ва унинг ўринбосарининг топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган туман ҳокими ва унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда қатнашади;

туман ҳокимлигининг мажлисларида, туман ҳокими ва унинг ўринбосари йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ижрода турган туман ҳокими қарорлари лойиҳаларини муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар, туман ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан муҳокамалар ўтказади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

17. Мажмуасининг 1-тоифали мутахассиси:

таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар, туман ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек туман ҳокимлигининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарурий келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида мажмуаси мудирига, бош ва етакчи мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар, туман ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат ва туман ҳокимининг ҳужжатлари, туман ҳокими ва унинг ўринбосарининг топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

 

 

Туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати,
ижтимоий ривожлантириш ва
маънавий-маърифий ишлар бўйича
мажмуасии бош мутахассиси

____________ З.Эгамов

 

Туман ҳокимлиги Ташкилий-
назорат гуруҳи етакчи мутахассиси

____________ Х.Убайдуллаев

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM