Иштихон туманида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мусобақалар ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19-мартда эълон қилинган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни бўш вақтларини ташкил қилиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”нинг 2-ташаббуси “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт шароитлар яратиш” мақсадида ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23-апрелдаги 14-14/1-771 сонли баённомасига асосан 2019-йил май ойи “Спорт ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Иштихон туман жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг 2019 йил  май ойида спорт мусобақа  ўтказилди.      

    Президентимиз томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус” ҳамда май ойи “Спорт ойлиги” ижросини таъминлаш ва уни муносиб, кўтаринки кайфятда ташкил қилиш мақсадида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.  Туманда 2019 йил 18 май кунини спорт куни деб эълон қилинганлиги муносабати билан, Дастлаб эрталабки бадантарбия машғулотлари,  туман ХТБ га қарашли умумтаълим мактаблар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ходимлари, туман БЎСМ мураббийлари “Алпомиш ва Барчиной” махсус тестларини топширдилар. Тумандаги ёшлар ўртасида жойларда спортнинг сузиш, кураш, валейбол, гандбол, стол тенниси, шахмат турларидан спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Жумладан,

          Эрталабки бадантарбия машқлари туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси, туман ХТБ, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман БЎСМ ходимлари иштирокида бўлиб ўтди, эрталабки бадантарбия машқларини туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи А.Жўраев ўтказди.

         “Алпомиш ва Барчиной”. Иштихон туман марказий ўйингохида туман ХТБ га қарашли умумтаълим мактаблар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ходимлари, туман БЎСМ мураббийлари “Алпомиш ва Барчиной” махсус тестларини топширдилар. Алпомиш ва Барчиной” маҳсус тестларини аҳоли орасида байрамона мусобақа тарзида қабул қилинди.

          Аёллар 5 та ёш (18-25, 26-33, 34-41, 42-49, 50-59) тоифасида маҳсус тестлардан 60 м га югуриш, гимнастика ўриндиғига таянган ҳолда қулларни букиб ёзиш, Югуриб келиб узунликка сакраш, жойидан туриб узунликка сакраш турларини бажаришди. Мухсус тестларни меъёрида бажарган иштирокчилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб туман ҳокимлиги, туман спорт бўлимининг I, II, III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

         Эркаклар 5 та ёш (18-25, 26-33, 34-41, 42-49, 50-59) тоифасида маҳсус тестлардан 60 мга югуриш, 100 мга югуриш, Югуриб келиб узунликка сакраш, турникка тортилиш турларини бажаришди. Мухсус тестларни меъёрида бажарган иштирокчилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб туман ҳокимлиги, туман спорт бўлимининг I, II, III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

       Волейбол. Иштихон 1-ИДЎМ спорт залида 14-18 ёш қизлар ўртасида спортнинг валейбол тури бўйича туман биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада таманнинг ўз ҳудудида 1-ўринни эгаллаган умумтаълим мактабларнинг 12 та валейболчи қизлар жамоалари иштирок этди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан I, II, III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

       Иштихон Педагогика коллежи спорт залида  14-18 ёш ўғил болалар ўртасида спортнинг валейбол тури бўйича туман биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада таманнинг ўз ҳудудида 1-ўринни эгаллаган умумтаълим мактабларнинг 12 та валейбол жамоалари иштирок этди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан I, II, III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

       Гандбол. Иштихон Қурилиш коллежи спорт залида қизлар ўртасида спортнинг гандбол тури бўйича туман биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада таманнинг ўз ҳудудида 1-ўринни эгаллаган умумтаълим мактабларнинг 12 та гандболчи қизлар жамоалари иштирок этди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан I, II, III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

       Стол теннис. Иштихон Истирохат боғида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича туман биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада таманнинг ўз ҳудудида 1-ўринни эгаллаган умумтаълим мактабларнинг ўғил-қизлар жамоалари иштирок этди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан I, II, III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

       Шахмат. Иштихон Қурилиш коллежида ёшлар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича туман биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада таманнинг умумтаълим мактаблардан 90 дан ортиқ ёш шахматчилар иштирок этди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан I, II, III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

      Сузиш. Иштихон сузиш ҳавзасида ёшлар ўртасида спортнинг сузиш тури бўйича туман очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 2004-2005, 2006-2007 йилларда туғилган ва ундан кичик 70 га яқин спортчилар иштирок этди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан I, II, III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

      Миллий кураш. Иштихон тумани Метан спорт мажмуасида ёшлар ўртасида спортнинг миллий кураш тури бўйича туман биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 2002-2012 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар спортчилар иштирок этди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан I, II, III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

     Ушбу мусобақаларда 650 дан ортиқ ёшлар иштирок этди. 160 га яқин ходимлар “Алпомиш ва Барчиной” маҳсус тестларни топширди. Мусобақалар кутаринки рухда ўтди, ҳеч кандай кунгилсиз ҳодиса содир  бўлмади. Жамоат тартиби сақланди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM