Ёшлар - келажак таянчи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мамлакатимиз тараққиёти ҳар томонлама ўсиб-ўниб келаётган навқирон авлоднинг таълим тарбияси, маънавияти ва маданияти билан чамбарчас боғлиқ. Юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг энг устивор йўналишидир. Ҳар бир соҳада қўлга киритилаётган марралар, ютуқлар ана шу ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ифодасидир. Ватан тақдирига дахлдор эканлигини ҳис қилиб яшаш ва берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳар бир Ўзбекистон фарзандининг муқаддас бурчидир.

Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир.

Айнан шу сабабдан, Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгандан сўнг Ватанимиз келажаги бўлган ёшлар масаласига устувор вазифа сифатида катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга, шунингдек уларни юксак маънавиятли, зукко, билмдон, юрт тақдирини ўз зиммасига олишга қодир авлод сифатида вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар мухайё қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакиллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган ведиоселектор йиғилишида ҳам мазкур масалаларга яна бир бор алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумки, Призидентимиз ижтимоий, маънавий-марифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган бўлиб булар қуйидагларни қамраб олганди.

Биринчи ташаббус ёшлар мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини илгари сурган эди.

Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Учунчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компъютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтирш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

Бешинчи ташаббус хотин-қизарни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутилган.

Ушбу 5 ташаббус атрофида бирлаштириш мақсадида Ўзбекситон ХДП Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Иштихон туман прокуратураси билан ҳамкорликда “Эзгу ғоядан-эзгу мақсад сари” шиори остида Иштихон тумани Митан шаҳарчасида “Беш ташаббус-беш имкон” номли ёшлар форумлари ўтказилмоқда.

Ёшлар форумини ўтказишдан мақсад

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, эзгу ғояар ва яратувчанлик руҳияти билан ёшларни бир мақсад атрофида жамлаш орқали уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қалбларида юрт тақдирига дахилдорлик ҳиссини ошириш, онги ва ҳаётига дахил қилиши мумкин бўлган зарарли ахборотларга нисбатан мафкуравий имунитетни кучайтиришга қаратилган.

Форумда Ўзбекситон ХДП Марказий Кенгаши раис ўринбосари Дархонов Мехрожиддин Қобилович, вилоят ҳокимнинг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Қобилов Рустам Ражаббоевич, вилоят ҳокимининг Хотин-қизлар маслалри бўйича ўринбосари Алимова Гавхар Зайировна, Ўзбекситон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши ҳамда Иштихон туман Кенгаши маъсул ҳодимлари, Иштихон туман прокуратураси, туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман Ёшлар иттифоқи бўлими, туман банддликка кўмаклашиш бўлинмаси, туман маданият бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, маҳаллий депутатлар, ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ иштирок этишди.

“Беш ташаббус-беш имкон” номли ёшлар форуминиг биринчи йўналиши Китобхонлик, шеърият, қўшиқ ижодкорлиги, мусиқа созондалиги рассомлик, рақс йўналиши, театр ва санъатнинг бошқа турларига ёшларнинг ўз истеъдодларини намойиш қилиш бўйича мавзулар танлаб берилади. Мавзулар бўйича ёшлар ўз иқтидорларини намойиш қилади.

Иккинчи йўналиш –Ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилятини намоён қилишлари учун тумандаги маҳаллалардаги ёшлар иштирокида, якка ва жамоавий, спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.

 жамоавий спорт турларида (волейбол, ва футбол), бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилиган бўлиб, футбол бўйича қизлар мусобақларида учунчи ўринни Гулобод МФЙ футбол жамосаси, иккминчи ўрин Бўстон МФЙ футбол жамоаси Учунчи ўринни Қ.Қаршиев жамоси эгаллаган бўлса, шиддатли ва қизиқарли кечган ўғил болалар баҳсларида учинчи ўрин Иштихон ХДП жамоаси, иккинчи ўринни Дўстлик МФЙ жамосига бирринчи ўрин Қ,Қаршиев жамоларига насиб қилдилар.

якка тартибдаги (стол тенниси, шахмат-шашка,) спорт турларида 2000-2004 йиллардаги ҳамда 2005-2007 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида ташкил этилган бўлса бундан ташқари спортнинг миллий кураш йўналишида 26 кгдан 60 гача 10 та вазн тоифвсида ўғил болалар ўзаро беллашдилар.

Ўтган йили спорт миллий кураш йўналиши бўйича 40 кг вазнда Республика босқичида иштирок этиб фахрли учинчи ўринни эгаллаган эдим. Бу йил ўтказилаётган мусобоқада фахрли биринчи ўринни қўлга киритдим бундан жудаям хурсадман дейди Иштихон болалар ва ўсмирлар мактаби тарбиячланувчиси-2006 йилда туғилган Аблоқулов Азамат .

Бундан ташқари аҳоли ва ёшларнинг компъютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида олдиндан Ўзбекистон ХДП нинг вилоят кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги Педагогика коллежи биносида жой ажратилиб ва ёшлар интернетдан фойдаланишлари учун “ WIFI room” ҳамда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида бинонин ўзида тегишли жой ажратилган ҳолда “ BOOK ROOM” китоб жавонлари ташкил этилди.

Бешинчи йўналиш бўйича Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга яқиндан кўмаклашиш мақсадида туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб тумандаги Тупор маҳалласида яшовчи кам таъминланган Яхшибоева Дилрабога Агробанк Иштихон туман филиали билан биргаликда JACK тикув машинаси топширилди.

Мен бундан жудаям хурсадман, мана шунда тадбиларни ташкиллаштирган ташкилотчиларга ҳамма-ҳаммасига раҳмат, мана шу тикув машинаси орқали мен домий иш ўрига эга бўлдим, дейди- Яхшибоева Дилрабо.

Форум сўнгида ғолиб жамоларга ҳамда иштирокчиларга партиянинг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Акциялар, шоулар ва ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотадиган бошқа кенг масштабли тадбирлар, жумладан, спорт мусобақалари, гала-концерт, адабий учрашувларни ўз ичига олган “Ёшлар-келажак таянчи” шиори остида ёшлар форуми гала концерти ҳақиқий ёшлар байрамига айланди.

Матлуба МУЗРОПОВА

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM