“Маърифатли оила”га ҳавас қилинг!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Фарзандлар истиқболи аввало, ана шу даргоҳдаги тарбия ва шахсий ибратга боғлиқ. Шу боисдан юртимизда оила муқаддас даргоҳ саналади. Республика "Оила" илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудлардаги бўлимлари оилаларда тотувлик, меҳр-оқибат, маърифатпарварлик каби қадриятларимизни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда."Ибратли оила" республика кўрик-танловининг вилоят босқичида ҳам иштирокчиларнинг иқтидор ва салоҳияти оила қадр-қимматининг инсон ҳаётидаги аҳамияти нуқтаи назаридан   баҳоланди.

Қувонарлиси, ушбу танловда иштирок этган Йўғонтепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Юсуф Жумаевлар оиласи "Маърифатли оила" сифатида эътироф этилди.

Аслида ҳам шундай! Бу хонадон Йўғонтепа қишлоғининг зиёли оилаларидан бири саналади. Оила соҳиблари Юсуф Жумаев ва Инобат Бозоровалар қатор йиллардан буён 31- мактабда ёшларга таълим-тарбия бериб келишади. Шу боис фарзандлар ҳам китобга меҳр қўйишган, маърифатга ошно бўлиб ўсишган.Келинлари Дилшодахон ҳам           31-умумтаълим мактабида фаолият кўрсатаётир.Оиладаги тотувлик, маърифатга ошноликка чиндан ҳам ҳавас қилсангиз арзийди.

Суратда: кўрик-танловдаги ҳаяжонли лаҳзалар акс этган. 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM