“KUN.UZ”: “Иштихон машина-трактор паркига онлайн аукционда ютиб олган ғолиб у ерга кира олмасдан сарсон бўлмоқда” номли мақоласига туман ҳокимлиги муносабат билдирди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туман ҳокимлиги ушбу масала юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Иштихон шаҳри Иштихон кўчаси 84-уйда жойлашган, умумий ер майдони 8,30 гектар, бино-иншоотлар ости майдони 8421,41 кв.метрдан иборат бўлган бино-иншоотларга Иштихон туман ҳокимининг 2016 йил 12 апрелдаги 363–сонли қарори билан Самарқанд вилоят МТПлар бирлашмаси номига эгалик ҳуқуқи берилган.

“Туронбанк” АТБ Самарқанд филиали билан “Самарқанд вилояти агросервис машина трактор парклари” МЧЖ ўртасида 2017 йил 6 июнда тузилган “Гаровга тақдим этилаётган мулкларни гаров қийматини келишув далолатномаси”га асосан Самарқанд вилоят Агросервис МТП маъсулияти чекланган жамиятига қарашли Иштихон шаҳри Иштихон кўчаси 84-уйда жойлашган бино-иншоотлар қиймати белгиланиб, бино-иншоотлар (ер майдони эмас) гаровга қўйилиши кўзда тутилган. Мазкур далолатнома тузилгунга қадар, яъни Самарқанд вилоят Агросервис МТП маъсулияти чекланган жамиятининг 2017 йил 4 майдаги 05/7-192–сонли хатига асосан    1,0 гектар ер майдони ҳамда 0,3 гектар ер майдонлари туман ҳокимининг  2017 йил 20 майдаги 1362-Қ-сонли ҳамда 2017 йил 20 майдаги 1363-Қ-сонли қарорлари билан жами 1,30 гектар ер майдони туман ҳокимлиги захирасига олинган.

Шунингдек Самарқанд вилоят Агросервис МТП маъсулияти чекланган жамиятининг 2017 йил 25 декабрдаги 05/7-548 – сонли хатига асосан туман ҳокиминининг 2018 йил 15 февралдаги 406-Қ-сонли қарори қабул қилиниб, унга кўра Самарқанд вилоят Агросервис МТП маъсулияти чекланган жамияти  0,82 гектар ер майдони ҳам туман ҳокимлиги захирасига олинган.

Ҳозирги кунда жами 8.3 гектар ер майдонининг 2.13 гектар қисми туман хокимлиги захирасига олинган бўлиб, МТП фойдаланувида 6,18 гектар ер майдони қолган.

“KUN.UZ” ходими ўз мақоласида вилоят “Агросервис МТП” МЧЖ томонидан ортиқча ер майдонларини туман ҳокимлиги захирасига олиш тўғрисида хат юборилмаганлиги маълум қилинганлигини баён этган. Бу холат масалани тўлиқ ўрганмаганлигини кўрсатади.  

Амалдаги Қонун ҳужжатларига кўра мулк гаровга олинган вақтда мазкур мулкни таъқиқиқа олиш тўғрисида туман кадастр корхонасига хат юборилиши лозим бўлса-да, таъқиққа қўйувчи ёки бино-иншоотларга нисбатан ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган шахс томонидан Иштихон шаҳри Иштихон кўчаси 84-уйда жойлашган бино-иншоотларни таъқиққа олиш тўғрисида хат юборилмаган ва туман кадастр корхонаси архиви хужжатларида Иштихон шаҳри Иштихон кўчаси 84-уйда жойлашган бино-иншоотларни таъқиққа қўйилиши тўғрисида ёзув қайд этилмаган.

Самарқанд вилояти Иштихон туман “Ягона дарча” маркази томонидан 2017 йил 18 декабрда берилган 559519-сон билан берилган гувохномага асосан “ISHTIXON AGROSERVIS MTP ISM” масъулияти чекланган жамияти ташкил қилинган бўлиб, унинг юридик манзили Иштихон шаҳри Иштихон кўчаси 84-уй деб қайд этилган. Самарқанд вилоят “Агросервис МТП” МЧЖ таъсисчиларининг 2017 йил 15 декабрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланган “Топшириш ва қабул қилиш далолатномаси”да Самарқанд вилоят “Агросервис МТП” МЧЖнинг 2018 йил 1 январ холатидаги бухгалтерия баланси маълумотлари асосида Иштихон шаҳри Иштихон кўчаси 84-уйда жойлашган асосий воситалар “ISHTIXON AGROSERVIS MTP ISM” МЧЖга топширилган. 

Самарқанд вилоят “Агросервис МТП” МЧЖ томонидан Иқтисодий судининг 2018 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб киритилган кассация шикояти асосида 2019 йил 9 сентябрда қабул қилинган ажримда суднинг мазкур қарорининг ижроси иш кассация инстанциясида кўриб чиқилгунга қадар, яъни 2019 йилнинг 26 сентябр кунига қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Шу боисдан Иштихон шаҳри Иштихон кўчаси 84-уйда жойлашган бино-иншоотлар ва ер майдони билан боғлиқ масала суд томонидан қонуний асосларда ҳал этилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM