МОҲИР ТЕРИМЧИЛАРГА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

4-сектор ҳудудидаги “Ўртақишлоқ” фермер хўжалиги далаларида меҳнат қилаётган теримчиларни 15 октябрь — Қишлоқ аёллари куни билан қутлаш мақсадида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Явқочева, ДСИ бошлиғи Б.Тошқулов теримчилар ҳузурида бўлишди. Шунингдек, кунлик теримда 100-120 килограммдан пахта тераётган Гулноз Исмоилова, Ҳувайда Ғаниева, Барно Раббимова, Ижобат Қорабоева каби 70 нафардан ортиқ моҳир теримчиларга совғалар топширилди.

 – Бу йил 46,7 гектар майдонга пахта экканмиз, –  дейди фермер хўжалиги бошқаруви раиси Сулаймон Ғаниев. – 142 тонна пахта топшириш режалаштирилган. Ҳали биринчи терим тугамасдан қабул манзилгоҳларига 70 тоннадан ортиқ пахта топширдик.Қисқа вақтда йиллик режани бажарамиз.

Шунингдек, туман 1- сонли маданият уйининг санъаткорлари Шароф Равшанов, Акмал Ибрагимов, Илҳом Манноновлар дилбар қўшиқлари билан теримчилар дилини хушнудликка тўлдирдилар.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM