Газета ва журналларга обуна бўлмасликни болакайларнинг аччиқ дорини ичгиси келмагани ҳолатига ўхшатаман

Чунки дорини таъми аччиқ, тахир, ёқимсиз. Шунинг учун аввал болага шу дорини ичса, тузалиб кетишини тушунтирамиз, алдаймиз. Жуда кўнмаса, мажбурлаб ичирамиз.
Эътибор қилганмисиз, агар болакай бирорта доридан кейин жони ором топса, кейинги сафар гарчи, у ёқимсиз бўлса-да, бир амаллаб ичади. Катта ёшдагиларда ҳам худди шундай ҳолат кузатилади.
Маънавий қашшоқлик, яъни газета, журнал, китоб ўқимаслик ҳам касаллик. Ҳадисларда камбағаллик ҳам иллат, деган тушунча бор. Вақтли матбуот нашрларига обунани «мажбурий», деб аюҳаннос солганлар, оқибатда маънавиятимизда бўшлиқ ҳосил қилаётганлар бу ҳақиқатни унутишган кўринади.
Тўғри, ҳали савияси паст нашрлар борлиги – ҳақиқат. Аммо улар ҳам замона талабига қараб ўзгаришаяпти. Бу алоҳида мавзу. Шунинг учун ҳар бир раҳбар ўз ходимларини вақтли матбуот нашрларини ўқишга чорлаши зарур, деб ҳисоблайман. Чунки хонадонга келган газета, журнал, китоб албатта, оила маънавиятини бойитишга хизмат қилади.
Сирожиддин РАУФ,
«Шарқ юлдузи», «Звезда Востока» журналлари бош муҳаррири.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM