Парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод фақат сиёсий партиялар томонидан кўрсатилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Марказий сайлов комиссияси жорий йил 22 декабрда Парламент ва маҳаллий Кенгашларга бўладиган сайловларда депутатликка номзодларни кўрсатишда сиёсий партиялар ишига маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, ҳокимлар томонидан аралашиш ҳолатлари бўлаётгани тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги хабар ва ахборотларга эътибор қаратди.

Марказий сайлов комиссияси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 37-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар эгадир. Бу ҳуқуқ сиёсий партияларнинг мутлақ ваколати ҳисобланади.

Сиёсий партияларнинг депутатликка номзод кўрсатиш ишига ноқонуний аралашиш қонун билан таъқиб қилинади ва жавобгарликка сабаб бўлади.

Марказий сайлов комиссияси юқоридаги каби ҳолатлар мавжуд бўлса, асослантирилган фактлар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат этишингизни ва бу тўғрида Марказий сайлов комиссиясини хабардор қилишингизни сўрайди.

Шунингдек, ушбу ҳолатлар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг 1197 рақамли “Ишонч телефони”га ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM