Иштихонлик қиз Осиё чемпионатида бронза медал соҳиби бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мўғилистоннинг Улан-Батор шаҳрида 8 - 18 ноябрь кунлари спортнинг бокс тури бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Иштихон туманидан Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб чиққан Насиба Хайруллаева муносиб иштирок этиб фахрли ўринни қўлга киритиб қайтди. 54 килограмм вазн тоифасида мусобақада иштирок этган Н.Хайруллаева фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.
– Осиё чемпионатидаги иштироким бунданда катта мусобақалар, Жаҳон чемпионатларига тайёргарлик жараёни бўлди, – дейди Насиба. – Йиллар давомида маҳоратимни ошириб, устозларимдан керакли кўникмаларни эгаллаб, келажакда бунданда катта натижаларга эришишга ваъда бераман.
Бугун Насиба Хайруллаева ҳамда яна бир Осиё чемпиони Нигина Ўктамова Наманганда ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги мусобақасида иштирок этиш учун йўлга чиқишди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM