Муаммо бартараф этилди, низолашган тарафлар яраштирилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон тумани Намуна маҳалласида яшовчи Усмонов Тошбой ва Абдусолиев Мамарасул ўртасида ер олди-сотдиси масаласида келиб чиққан низо бир неча йилдан буён давом этиб келаётган эди. Бу масала суд тартибида ҳам бир неча бор кўрилган, туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, тушунтириш ишлари олиб борилганига қарамай иккала томон ҳам келиша олмаётганди. Бугун вилоят ва туман ҳокимлиги вакилларидан ташкил этилган ишчи гуруҳ муаммони жойига бориб ўрганди. Жараёнга маҳалла фаоллари, оқсоқоллар ҳам жалб қилинди. Тортишув авжига чиқди. Бири “еримни берасан, тадбиркорлик қиламан” деса, бири “пул сарфлаб қурилган бинони қандай буздираман” дейди. Икки тараф келишмаса ҳеч кимга фойда бўлмаслиги, душман бўлгандан дўст бўлиш афзал эканлиги ишчи гуруҳ аъзолари ва оқсоқоллар томонидан тушунтирилгач, келишув яхши эканлигини англаб етишди шекилли ва ниҳоят келишувга рози бўлишди. Оқсоқоллар ва маҳалла аҳли гувоҳлигида Усмонов Тошбой ва Абдурасулов Мамарасул қўлни қўлга бериб, қучоқ очиб ярашганлигини ва бундан кейин ҳеч қандай низога бормаслигини намойиш қилишди. 
Халқимиз қушни инини бузишни ҳам гуноҳ иш деб билади. Бугун иккала томоннинг келишуви эвазига бир инсоннинг катта пул сарфлаб, қурган биноси бузилмайдиган бўлди. Суднинг бинони бузиш ижросига қаратилган қарори тўхтатилишига келишилди.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM