Иштихон туманида байрам муносабати билан турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишлаб Иштихон туманида турли тадбирлар ташкил қилинмоқда. Жумладан, туман ҳокимлиги томонидан сана муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида туман ҳокими Шуҳрат Негматов йиғилганларни байрам билан табриклади. Шунингдек, барча ташкилот, корхона, муассасаларда байрам муносабати билан турли тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.

Муҳим тадбирлардан бири туманда байрам муносабати билан туман ИИБ, Адлия, жисмоний тарбия бўлимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ёшлар ўртасида югуриш марафони ўтказилди. Якунда ўғил болалар ўртасида 36 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Отабек Нурмаматов 1-ўринни, 67 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Мурод Валиев 2- ўринни, 46 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Ихтиёр Арзиқулов 3-ўринни қўлга киритди. Қизлар ўртасида 37 умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Дилшода Ниёзова 1-ўринни, 8 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси 2, 3 умумий ўрта Умида Ғафурова 3-ўринни қўлга киритди. Байрам тадбирлари давом этмоқда.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM