АҚШда яшовчи мамлакатимиз фуқаролари Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларга бефарқ эмас

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ташкил этилган 12-сайлов участкасига Қўшма Штатларнинг турли манзилларида яшовчи Ўзбекистон фуқаролари ўз конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш учун келдилар.

Кузатувчиларнинг қайд этишича, сайлов жараёнлари шаффоф ҳолда ўтган. Жараёнларда қонунбузарликлар аниқланмаган.

Таъкидлаш жоизки, овоз бериш жараёнларида сайловчиларнинг фаоллиги уларнинг Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслигидан далолатдир.

Сайлов участкасида байрамона муҳит ҳукм сурди. “Маржона“ рақс ансамбли томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбирга ўзгача шукуҳ берди. Ташриф буюрувчилар ўзбек миллий таомларини татиб кўриш билан оз муддат бўлса ҳам ўзларини Ўзбекистонда ҳис қилдилар.

Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан билан 13:00 да (Тошкент вақти билан соат 23:00 да) Вашингтонда ташкил этилган 12-сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг депутатларига овоз бериш жараёнларида овоз берганлар сони 200 тага етган.

Овоз бериш жараёнлари маҳаллий вақт билан 22 декабрь куни 20:00 да (Тошкент вақти билан 23 декабрь куни 6:00 да) якунланди.

Аввал қайд этганимиздек, 12-18 декабрь кунлари АҚШнинг Вашингтон, Торонто, Чикаго, Орландо, Филадельфия, Сиэтл, Торонто , Сан-Франциско, Атланта шаҳрида ташкил этилган муддатидан олдинги сайловларда 800 га яқин сайловчи иштирок этган.

ЎзА

 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM