ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ НОДИР ШАХСИЙ КУТУБХОНАГА ЭГА ТАРИХЧИ ОЛИМНИНГ ХОНАДОНИГА БОРДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов таниқли тарихчи олим, Маҳдуми Аъзам Даҳбедий илмий-тадқиқот фонди раҳбари Комилхон Каттаевнинг хонадонига бориб, олим ва унинг оила аъзоларини Янги йил байрами билан табриклади.

– Биз сизнинг юртимиз тарихини ўрганиш, заминимиздан етишиб чиққан буюк алломалар, айниқса, Даҳбедийлар маънавий меросини тадқиқ этиш борасидаги ишларингизни яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз, – деди Э.Турдимов. – Энг нодир китоблар жамланган бой шахсий кутубхонангиз зиёсидан халқимизни баҳраманд этиш борасидаги ишларингиз ҳам эътирофга лойиқ. Биз бу кутубхонани асраб-авайлаш ва уни келгуси авлодларга ҳам безавол етказишингиз учун сизни қўллаб-қувватлашга ва ёрдам ёрдам беришга тайёрмиз.

Комилхон Каттаев вилоят ҳокимига шахсий кутубхонасида сақланаётган 200 дан ортиқ нодир китобларни кўрсатди. Қадимий Самарқанд қоғозида битилган 500-800 йиллик тарихга эга Хўжа Аҳрори Валий мақомати, Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан алломалар, Муқимхон тарихи, Аҳмад Яссавий тариқати ҳақидаги ва бошқа китоблар тўғрисида маълумот берди.

Вилоят ҳокими ушбу китобларнинг таржималари бор-йўқлиги билан қизиқди ҳамда уларни кенг тадқиқ этиш учун олим ва унинг сафдошларига шароит, имконият яратиб беришга тайёрлигини билдирди.

Тарихчи олим вилоят ҳокимига миннатдорлик билдириб, ўз китобларидан туҳфа қилди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM