Иштихон туманида 100 ўринли давлат боғчаси янгидан фаолият бошлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Чинортепа маҳалласининг аҳолиси 4350 нафар бўлиб, 3,7 ёшли болаларнинг сони 382 нафарни ташкил этади. Шу вақтга қадар бу маҳаллада болаларни МТТ га қамраб олишда анчагина муаммолар мавжуд эди. Маҳалладаги 50 ўринли боғча биноси бироз эскирган эди. 
Мавжуд муаммони бартараф этиш ҳамда 3,7 ёшли болаларни МТТ га қамраб олиш мақсадида маҳалладаги катта бўлсада анчайин таъмирталаб бино реконструкция қилиниб, 100 ўринли 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди. Янги МТТ биноси қурилишининг замон талабларига мос, сифатли амалга оширилишида “Оқдарё бунёдкор қурувчи” МЧЖ томонидан бу ерда жами 2 млрд. 670 млн. сўмлик қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Мазкур бинода МТТ учун зарур бўлган машғулот хоналари, педагогика хонаси ва бошқа қўшимча хоналар мавжуд. Шунингдек, боғча ҳовлисида болалар ўйин майдончалари, ёзги болалар айвончалари ҳам бунёд этилган бўлиб, турли атракционлар билан таминланган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM