30 февраль қачон келади?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Айтишларича, 30 февраль уйдирма эмас, келажакда ана шундай кун келиши мумкин экан.

- Бир неча йил аввал оммавий ахборот воситаларида тропик ва календарь йилларининг бир-бирига мувофиқ келмаслиги оқибатида 3328 йилга бориб хатолар тўпланиб, ортиқча бир кун пайдо бўлиш ҳақида хабарлар тарқалган эди, - дейди тарих фанлари номзоди Александр Байрамов «АиФ» (2020 й 7-сон) ҳафтаномасида. – Яъни, амалдаги қоидага биноан яна февраль жабр кўради. Уни бир суткага узайтиришга тўғри келиб каландарга 30 февраль деб ёзиш лозим бўлади.

Бироқ Уран сайёраси ва инфрақизил нурланишни кашф қилган астроном Уильям Гешел ҳисоб-китобига мувофиқ, бу мутлақо бошқача тус олади. Григорян календарини амалга жорий этиш вақтидан бошлаб ҳар 4000 йилда «Кабиса йилига қарши» иш кўришга тўғри келади. Яъни, 5582 йилдагина февраль атиги 27 кун бўлади.

Ҳозирча эса 30 февраль тарихан баҳс талаб бўлиб қолаверади. Совет даврида ойларнинг ҳар бир ҳафтасини 5 кунлик қилиб календарь тузишга уринилганди. Аммо бу амалга жорий этилмади.

Zarnews.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM