Бугун Иштихон туманида яна битта МТТ фойдаланишга топширилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Ғ.Ғулом маҳалласида тадбиркор Ихтиёр Бахтиёров ташаббуси билан ташкил қилинган “Келажак”  номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги МТТ нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур МТТнинг қурилишига 2 миллиард 463 миллион сўм миқдорида пул сарфланган бўлиб, бинода болалар учун барча шароитлар яратилган. 
МТТ 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг фойдаланишга топширилиши натижасида маҳаллада 3,7 ёшли болаларни боғчага қамраб олиш 90 фоиздан ошади. 
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM