Жисмоний шахсларнинг таксичилик қилишига рухсат берилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини бериш мўлжалланмоқда.

Президент “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади. 

Ҳужжат билан Транспорт вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда “UzTrans” ягона интерактив ахборот тизимида ташувчилар фаолиятини мониторинг ва назорат қилишнинг замонавий усулларини қўллашни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига:

  • юк ташишни амалга оширишнинг бошланиши тўғрисида хабардор қилиш ва юкларни халқаро ташишни амалга оширувчи транспорт воситаларини “онлайн” рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш орқали автомобиль транспортида юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга ошириш;
  • жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифларни киритади.
  • kun.uz
2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM