Халқ депутатлари туман Кенгашининг VII сессияси бўлиб ўтди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сессия ишини туман ҳокими Ш.Негматов бошқариб борди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари, сектор бошлиқлари иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги асосий масала “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати борасида туманда амалга оширилган ишлар ҳамда уларнинг самаралари ҳақида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашбўлими бошлиғининг ўринбосари Б.Хидировнинг ахбороти тингланди.
-Маълумки, 2020 йилнинг 20 апрелидан мамлакатимизда тарихий ва маънавий қадриятларни эътиборга олган ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш масаласи илгари сурилди.Жумладан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳам фаолият бошлади. Жамғарма қўли очиқ, саховатли инсонлар, тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан шакллантирилди.

Туманда 55 мингдан ортиқ оиланинг шароитлари ҳар томонлама ўрганилди ва 2515 нафар оиланинг камбағаллиги аниқланди. Бу борада боқувчисини йўқотган, серфарзанд, ногиронлиги бўлган хонадонлар эътиборга олинди. Коронавирус пандемияси даврида 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари еткизиб берилди.Туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан субцидиялар ажратилиб, иссиқхонага йўналтирилди, кооперациялар ташкил этилди,фермер хўжаликларига ишга жойлаштирилиб муаммолар ижобий ечим топди. Демак, ҳамкорликда ишлаш билан камбағалликка барҳам бериш мумкин.

Кун тартибидаги иккинчи масала—2020 йил 1 чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар ҳамда туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасаларининг 2019 йилги ҳисоботи бўйича меъёридан ошиқча бўлган товар моддий бойликларини чегириб олиш ҳамда чегирилган маблағлар ҳақида туман ҳокимлиги молия бўлими мудири С.Ибрагимовнинг ахбороти тингланди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM