Корхоналар фаолият юритса мавжуд иш ўринлари сақлаб қолинади, янги иш ўринлари яратилади, маҳсулот ишлаб чиқариш кўлами кенгаяди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туманида пандемия даврида корхоналарининг фаолиятини тиклаш, улар дуч келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида тўртта сектор учун алоҳида ишчи гуруҳлар ташкил қилинган. Бугун ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ДСБ бўлим бошлиғи Мажид Қобилов, туман ҳокими Шуҳрат Негматов ҳамда ишчи гуруҳлар аъзолари корхоналар фаолиятидаги муаммолар ва уларни ҳал этишда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар режалаштириб олинди.

Туманда 312 та саноат ва 117 та қурилиш корхоналари мавжуд бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш натижалари кунлик туман ҳокимлигига тақдим қилинади. Муаммонинг қайси ташкилотга тегишли эканлигига қараб, муаммо ўша ташкилот раҳбарига йўналтирилади ташкилот раҳбари корхона муаммосини баратараф этиш чорасини кўради.

Бундан мақсад эса корхоналар фаолиятини жонлантириш, тўхтаб қолганларининг фаолиятини тиклашдан иборат. Санот ва қурилиш корхоналари тўла фаолият юритиши мавжуд иш ўринларининг сақлаб қолинишига, янги иш ўринлари яратилишига ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш кўламининг кенгайишига замин яратади.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM