Самарқанд вилоятида 11 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга кузатилди
Mon, 01/06/2020 - 18:51Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафар, жами 22 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари (50 ва 47 ёшли аёллар) Тошкент вилояти, 1 нафари эса (28 ёшли эркак) Сурхондарё вилоятдан.