Беш ташаббус олимпиадасининг сектор босқичида ёшлар беллашмоқда
Wed, 27/04/2022 - 19:20Беш ташаббус олимпиадасининг сектор босқичида ёшлар беллашмоқда
Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов 8 умумтаълим мактабида, айни кунларда давом этаётган "Беш ташаббус" олимпиадасининг сектор босқичида уюшган ва уюшмаган ёшлар шахмат спорт тури бўйича ўзаро беллашмоқда.
Туман ҳокими Шуҳрат Негматов ушбу қизғин жараёнларни кўздан кечириш мақсадида, умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Ҳақиқатда қизғин кечаётган шахмат мусобқасида қизлар ва ўқувчи ёшлар билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг барчасига омад тилади.
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати