Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш асосий вазифалардан бири
Thu, 14/04/2022 - 17:31“Иштихон овози” газетаси таҳририятида Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар бўйича туман ҳокими ўринбосари Н.Яқвочева иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманни “Иштихон овози” газетаси муҳаррири Г.Усмонова кириш сўзи билан очди. Дастлаб Н.Явқочева ёшлар билан ишлаш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, касб-ҳунар эгаллашлари, ҳаётда ўз ўрнини топа билишлари учун кўрсатилаётган амалий ёрдам ҳақида батафсил ахборот берди.