Эртага табиий газ таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади!
Mon, 11/04/2022 - 22:12Эртага табиий газ таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади!
Иштихон туманида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш мақсадида Иштихон туман ҳудудини табиий газ билан таъминловчи газ тармоқларидаги мавжуд зулфинлар ҳамда юқори босимли ГТПларда тафтиш ишларини олиб бориш мақсадида, 2022 йил 12 апрел куни соат 9-00 дан 17-00 гача Иштихон туманида табиий газ таъминоти вақтинча тухтатилишини маълум қиламиз.
Келтирилган ноқулайликлар учун "Иштихонтумангаз" ГТБ маъмуряти узр сўрайди.