Нурободдаги қуёш фотоэлектр станцияси апрель ойигача ишга тушади
Thu, 10/03/2022 - 19:40Нурободдаги қуёш фотоэлектр станцияси апрель ойигача ишга тушади
Бугун, 10 март куни Энергетика вазирлиги томонидан Нуробод туманида умумий қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиш майдонига пресс-тур уюштирилди.
Давлат-хусусий шериклик тамойили асосида Франциянинг “Total Eren” компанияси томонидан 353 гектар майдонда барпо этилаётган станцияни жорий йилнинг апрель ойига қадар фойдаланишга топшириш кўзда тутилгани қайд этилди.