"9-декабр- Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни"
Fri, 03/12/2021 - 18:23"9-декабр- Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни"
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгаши раиси Т.Нарбаева томонидан "9-декабр Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" га бағишланган "Аксилкоррупция ҳафталиги" эълон қилинган эди.
Ушбу ҳафталик доирасида, бир қатор ўтказилиши лозим бўлган тадбирлар режаси белгилаб берилган эди.
Режага мувофиқ, бугун Иштихон туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан "Коррупция- ривожланишимизга тўсиқ", мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.