ГУЛЧЕХРА УСМОНОВА "МЕҲНАТ ШУҲРАТИ" ОРДЕНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
Mon, 28/06/2021 - 17:24Гулчеҳра Усмонова газета журналистикаси соҳасида қарийб қирқ саккиз йиллик иш тажрибасига эга. Бу фақат сўзда айтилгандагина жўн ва осон туюлади. Аслида бу катта ва заҳматли меҳнат, изланиш, эл дарди билан яшаш демакдир. Яқинда ана шу меҳнатлар ўзининг самарасини кўрсатди, яъни "Иштихон овози" газетаси муҳаррири Гулчеҳра Усмонова Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев фармонига асосон давлатимизнинг юксак мукофоти - "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.