Банк кредитлари ажратилиши юзасидан саволингиз борми?
Thu, 06/08/2020 - 10:286 август куни соат 15:00 дан бошлаб вилоят телевидениеси орқали “Кун мавзуси” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.
Тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган кўрсатувда вилоят Марказийбанк бош бошқармаси, вилоятдаги "Халқ банки", "Агробанк", "Ипотеека банк" ва "Микрокредитбанк" вилоят филаллари раҳбарлари банк кредитлари ажратилиши, маблағнинг кимларга берилаётганлиги, камбағалликни қисқартириш борасидаги саъй-ҳаракатлар хусусида сўз юритилади.
Кўрсатув давомида пандемия шароитида тадбиркорлик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама қилинади.