Янгиликлар

ЖССТ: COVID-19 инфекциясига қарши дастлабки вакцина жорий йилнинг куз ойларида пайдо бўлиши мумкин

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Оксфорд университети Италиянинг Irbm компанияси билан ҳамкорликда COVID-19 га қарши дастлабки вакцинани жорий йилнинг куз ёки қиш ойларида тақдим этиш имкониятлари юқори. Бу ҳақда Италия Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси ва ЖССТнинг Италиядаги вакили Вальтер Риччарди 10 июнь куни маълум қилди.

“Агар барчаси кўнгилдагидек ўтса, куз-қиш ойларида бизда дастлабки вакцина пайдо бўлади”, дея таъкидлади ЖССТ вакили.

Академик лицейларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2020-2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи ўқувчиларининг ҳужжатларини олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга онлайн қабул қилиш бошланди. 

Академик лицейларда:

- аниқ фанлар;

- табиий фанлар; 

- хорижий тиллар; 

- ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган таълим берилади.

Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида республикадаги барча академик лицейлар ҳақида маълумотлар умумлаштирилган махсус телеграм канал ташкил этилди.

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ИШЛАРИга кимлар жалб этилади?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига асосан Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Аҳолини рўйхатга олиш ишларига кимлар жалб этилади?

Ўзбекистонда яна бир янги орден таъсис этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–622-сон, 09.06.2020 йил) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди ва орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

“Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM