Россия ТИВ матбуот котиби фикрлари юзасидан депутат муносабати
Tue, 19/05/2020 - 11:07Барчага маълумки, яқинда Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистонда давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган эди. Ундаги қоидалар жуда содда ва тушунарли: Агар давлат ташкилоти фаолият ва бизнес фаолиятини амалга оширишда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилмаса, мазкур ташкилотнинг мансабдор шахси маъмурий жазога тортилади.