Давлат банкларидан 6таси хусусийлаштирилади
Fri, 15/05/2020 - 15:52Президентнинг 12 майдаги фармони билан, 2020–2025 йилларда Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқланди.
Ҳужжатга асосан, халқаро молия институтлари кўмагида «Ипотека-банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака», «Алоқабанк», «Қишлоқ қурилиш банк» ва «Туронбанк»даги давлат улушлари босқичма-босқич хусусийлаштирилади.
Давлат акциялари пакети сотувга чиқарилишидан олдин бу банкларда трансформация жараёни ўтказилади.