Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси яна бир йил амалда бўлади
Wed, 25/12/2019 - 19:58Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 116-сонли қарорига кўра, 2020 йил 31 декабрь кунига қадар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш муддати белгиланган.