Ислом Каримов хотираси ёд этилди
Thu, 01/09/2022 - 10:00
2 сентябрь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси куни.
Шу муносабат билан бугун тонгдан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этиш мақсадида вилоят ва шаҳар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
Биринчи Президентимизнинг давлатимиз мустақилликка эришиши ва тараққиёти йўлидаги хизматлари, Самарқандда амалга оширган бунёдкорлик ишлари ёдга олинди.