Туманда 720 та таянч бетон устунлари ва 15 та янги трансформаторлар ўрнатилди
Thu, 16/06/2022 - 20:04 "Иштихон овози" газетаси таҳририятида бўлиб ўтган навбатдаги матбуот анжуманида Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Илҳомжон Бобоев иштирок этди. Унда туман аҳолисини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Бугунги кунда туманда жами 856 та трансформатор мавжуд бўлиб, шундан, 180 таси таъмирталаб ҳолатда. Жами, 27 минг дона таянч устунлари мавжуд бўлиб, шундан 7 мингтаси таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.