Янгиликлар

Яна бир маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Яна бир маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Иштихон тумани, 4 сектор ҳудудидаги, "Ўзбекқўрғон" МФЙ учун янги қурилган бино фойдаланишга топширилди. 

Тадбирда, 4 сектор раҳбари Ўткир Бойзоқов, ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди. Меҳмонлар яратилган шароитлар билан бирма-бир танишган ҳолда, нуроний ҳамда фуқаролар билан бироз муддат суҳбат қилишди. 

Тадбир давомида сектор раҳбари ҳудудда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан ҳам суҳбат қилиб, уларнинг иш фаолиятлари билан танишди.     

Сафохўжа маҳалласи аҳолисининг муроажжатлари туман ҳокими томонидан тингланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сафохўжа маҳалласи аҳолисининг муроажжатлари туман ҳокими томонидан тингланди

Бугунги кунда ҳудудларга чиқиб аҳолининг муаммоларини тинглаш, уларга зарурий ёрдамларни бериш, ўз самарасини кўрсатмоқда. Туман ҳокими, 1 сектор раҳбари Шуҳрат Негматов сектор ҳудудидаги Сафохўжа маҳалласи аҳолисининг мурожаатларини тинглади.  

30 умумтаълим мактабида бўлиб ўтган ушбу қабулда, кўплаб масалалар муҳокама этилди. Йўл таъмири, электр таянч усутунларни янгисига алмаштириш, моддий ёрдам масаласи, ордер олиб даволаниш, табиий газ таъминоти ҳудуд аҳолисининг энг долзарб муаммоларидир. 

Халқобод маҳалласи ҳоким ёрдамчиси вилоят ҳокимининг эътирофига сазовар бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқобод маҳалласи ҳоким ёрдамчиси вилоят  ҳокимининг эътирофига сазовар бўлди

Бугунги кунда ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш ва 
энг асосийси ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг олдига қўйилган долзарб вазифалардан биридир. Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти энди ҳар чоракда баҳоланиб борилади.

 Яқинда вилоятдаги 16 та туман ва шаҳарлар ичидан 10 нафар ҳоким ёрдамчилари вилоят ҳокимининг эътирофларига сазовар бўлди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM