Коррупция ва унинг оқибатлари мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди
Fri, 18/02/2022 - 14:22Коррупция ва унинг оқибатлари мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди
Бугун Иштихон туман ҳокимлиги аппарат ходимлари билан "Коррупция ва унинг оқибатлари" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ушбу ўқув семинарида туман ҳокимлигининг кадрлар бўлими бошлиғи Д.Синдаров томонидан коррупция ва унинг оқибатлари, қонунчилигимизда белгиланган жазолар ҳақида таништириб ўтди.
Шунингдек, семинарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан коррупцияга йўл қўйган фуқароларнинг жазо ўтаётганлиги, ҳолат бўйича суд жараёнлари ҳақида видео лавҳалар ҳам намойиш этилди.