Улоқ-кўпкари – Ўрта Осиё халқларининг қадимий оммавий, миллий ўйинларидан биридир.
Tue, 26/10/2021 - 19:11Улоқ-кўпкари – Ўрта Осиё халқларининг қадимий оммавий, миллий ўйинларидан биридир.
Улоқ кўнгилочар томоша ёки шунчаки ўйин бўлмасдан ўғил болалар, йигитларни мард, жасур, эпчил, довюрак қилиб тарбиялаш вазифасини бажаради. Улоқ ўйинлари от наслини яхшилашга, чидамли, тез ҳаракат қиладиган зотларини кўпайтиришга ёрдам қилади.