Бугундан бошлаб президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш мумкин
Thu, 14/10/2021 - 20:22Бугундан бошлаб президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш мумкин
14-20 октябрь кунлари сайловда муддатидан олдин овоз бериш имконияти мавжуд.
Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади.
Тўлдирилган сайлов бюллетени ёпиқ конвертда, тегишли УСКнинг сейфида сақланади.