СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ТЎЛОВНИ ID КАРТАЛАР ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТИГА ЭГА БЎЛДИ
Mon, 12/07/2021 - 18:02Табиий газ истеъмолчилари учун яратилган қулайлик бугун уларнинг тўлов тизими билан боғлиқ муаммоларининг олдини олишда хизмат қилмоқда. Аммо суюлтирилган газ истеъмолчилари учун ҳам бу каби имкониятлар яратилди. Яъни улар энди тўловни нақд пулда эмас, балки ID карталар орқали амалга ошириш имкониятига эга бўлишди.