БИР ЙЎЛА ИККИ ХАТО...
Wed, 28/04/2021 - 21:52Зарбанд қишлоғи сўлим табиат бағрида жойлашган. Бу заминда боғ-роғлар яратиш кони фойда. Лекин афсуски, шунча имкониятлардан унумли фойлаланиш ўрнига, ҳудудда инсон саломатлиги учун зарар келтирувчи гиёҳвандлик ўсимликларини экиб парваришлашга уринувчи кишилар ҳам учрар экан.
Очиқ суд мажлисида худди ана шундай “уста деҳқон”лардан бирининг қилмишини муҳокама этишга тўғри келди. Фуқаро П.А. ўтган йили ўз томорқасида 4 туп “кўкнор” экиб, “меҳр билан” парваришлади. Сўнгра уни қуритиб шиша ва елим идишларга жойлади ва ётоқхонадаги диван остига яшириб қўйган.