2 миллион 500 минг сўм пулнинг эгаси топилди
Wed, 03/06/2020 - 14:02Жорий йилнинг 1 июнь куни Иштихон туманига киришда ўрнатилган блокпостда хизмат вазифасини ўтаётган туман йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари блокпостдан 50 метр нарида қора пакетга жойланган 2 миллион 500 минг сўм миқдоридаги пулни топиб олишади. Шу заҳоти Иштихон туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғига мурожаат қилишади.