Янгиликлар

Иштихонда қоидабузар ҳайдовчилардан 52 миллион сўм миқдорида жарима ундирилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

15 ноябрь куни йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармалари ҳамкорлигида Иштихон туманида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиб, белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламай келаётган ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида рейд ташкил этилди.Автопатруль автомашинасига ўрнатилган “Avto.con” ускунаси ёрдамида 183 та автомашина тўхтатилиб, қоидабузар ҳайдовчилардан 52 миллион 41 минг 400 сўм миқдоридаги жарима давлат ҳисобига ундирилди.

Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши тузилди

"Huquqiy axborot" каналининг хабар беришича “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши тузилди. Кенгаш Президент ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади.

ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ХИЗМАТ САФАРИГА ЧИҚИШ ВА ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

1. Хизмат сафари ўзи нима?

Хизмат сафари деганда – ходимни ташкилот раҳбарининг фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади (http://lex.uz/docs/845611), деб маълумот бермоқда "Huquqiy axborot" канали.

2. Хизмат сафарининг муддати қанча? 

Бу ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Хизмат сафари ҳар бир ҳолат учун йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 40 кундан кўп бўлмаслиги керак.

Бош Қомусимизга қандай ўзгартишлар киритилган?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Конституция (лотинча “Constitution” – тузилиш, тузук) – давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

Манбаларга кўра, Ўзбекистон тарихидаги илк Конституция 1918 йилда -Туркистон АССРнинг Конституцияси қабул қилинган.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM