Самарқандда республика фан олимпиадаси бўлиб ўтмоқда
Fri, 03/06/2022 - 18:41Бугун Самарқанд шаҳрида Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактаблар, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар мактабларининг 11-синф ўқувчилари ўртасида тарих, география, она тили ва адабиёт, ўзбек тили ва тожик тили фанлари бўйича республика фан олимпиадаси бошланди.
Фан олимпиадасида республикамизнинг 14 та ҳудудидан 195 нафар ўқувчи иштирок этмоқда. Айни пайтда ёзма иш синовлари бошланди. Шунингдек, бошқа вилоятларда қолган фанлардан ҳам фан олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.